Тони Кроос "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди

"Реал" клубининг тажрибали ярим ҳимоячиси Тони Кроос келажаги борасида бир қарорга келди. Германиялик футболчи кейинги мавсумда ҳам "қаймоқранглилар"да ўйнашда давом этади.

"Transfer News Live"нинг хабар беришича, Кроос Мадрид клубида қолиш ҳақидаги қарорини Чемпионлар лигаси нимчорак финал "Бавария"га қарши жавоб учрашувидан кейин эълон қилади. "Реал" ва "Бавария" ўртасидаги жавоб учрашуви 8 май, чоршанба куни "Сантьго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Мюнхендаги учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Маълумот учун, Тони 2014 йилнинг ёзидан "Бавария"дан трансфер қилинганидан сўнг "қироллик клуби"да ўйнамоқда. 2023/2024 йилги мавсумда, немис футболчиси мадридликлар сафида 43та ўйинда иштирок этиб, битта гол урди ва шерикларига 8та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию