"Цементчи" мураббийлар таркибида ўзгариш

Суперлига бахсларига жиддий таёргарлик кўришда давом этаётган “Цементчи” ўз таркибини кучайтириш билан бирга мураббийлар таркибида хам ўзгаришларни амалга оширди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўтган мавсум жамоада маслахатчи мураббий сифатида фаолият олиб борган мутахасис Илдар Сакаев клуб билан тузган шартномаси якунига етганлиги ва про-лига вакили “Андижон” жамоасидан тушган таклиф боис рахбарият билан келишган холда “Цементчи” мураббийлар штабини тарк этди. Жамоа ушбу мутахасисга жамоанинг суперлига йўлланмасини қўлга киритишда кўрсатган кўмаги ва клубдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради.

Жамоа мураббийлар штабига бир қатор жисмоний таёргарлик бўйича мураббий, дарвозабонлар мураббийи, маслахатчи мураббий, аёллар жамоаси мураббийи ва ёрдамчи мураббий, футзал жамоаси мураббийи ва 4 нафар ёшлар мураббийлари хамда ёшлар футболини ривожлантириш дастури бўйича тажрибали мутахасисларни жалб этган. Ушбу мутахасислар билан хозирда музокаралар олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!