"Цементчи" танлов эълон қилди

 

Маълумки, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ташкил этилган. Ушбу бўлим томонидан янги мавсумдан суперлигада иштирок этувчи жамоа мухлислари олдига мухлислик маданиятини ошириш ва янгича мухлислик анъаналарини киритиш мақсадида бир қатор талаблар қўйилган.

Ушбу талаблар ичида хар бир жамоанинг хар бир учрашув аввалида ва учрашув охирида ижро этиладиган ўз мадхияси (гимн)га эга бўлишлиги шарт этиб қўйилди.

Шу муносабат билан “Цементчи” жамоаси ижодкор мухлислар ва санъаткорлар ўртасида танлов эълон қилади.

1. “Цементчи” жамоаси, шахар, вилоятни мадх этувчи “Энг яхши шеър” (албатта гимнга хос услубда) шеър.

2. “Цементчи” жамоаси, шахар, вилоятни мадх этувчи “Энг яхши қўшиқ” (албатта гимн услубда)

Ушбу танловда барча водий ахли иштирок этиши мумкин. Юборилган шеърларнинг энг яхшиси ғолиб деб топилиб муаллиф барча сайтларда эълон қилинади юборган шеър бастакорлар томонидан куйга солинади ва жамоанинг доимий гимнига айлантирилади. Агар юборилган қўшиқлардан бири (тайёр гимн) манзур деб топилса “Энг яхши қўшиқ” сифатида танлов ғолибига айланади ва шеър ёки қўшиқ муаллифи клуб томонидан тақдирланади.

Танловда иштирок этишни истаганлар ўз ижод намуналарини қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин

Электрон почта: pfcsementchi@gmail.com

манзилига юборишингиз мумкин.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!