"Цементчи" таркибига янги футболчилар келиб қўшилди

2017 йил Биринчи лигада ғолиб чиққан Қувасойнинг “Цементчи” клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом  эттирмоқда. Фарғонада кунига икки маҳалдан машғулот ўтказаётган “Цементчи” сафига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилишди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ўтган мавсумда жамоада харакатланган ва хозирда шартнома муддати якунига етган бир қатор футболчилар билан дўстона хайрлашилиб, таркибга эса бир қатор янги футболчилар таклиф этилди.

Бугунга қадар жамоа сафига “Қизилқум” жамоасидан Шукурали Пўлатов ва Отабек Исроиловлар, сўнгги жамоаси “Бухоро”да ўзининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан яхши тааъссурот қолдирган  дарвозабон Сардор Қобилжонов,  “Навбахор” ва “Нефтчи” жамоасидаги ўйинлари орқали фарғоналикларга яхши таниш бўлган Аббосбек Махситалиев  ва Саид Абдужабборов, “Бунёдкор” ёшлар жамоаси аъзоси Иброхим Ғофуров, ўтган мавсумда “Андижон” таркибида ишончли ўйинлар ўтказган химоячи Қахрамон Мухаммаджонов ва ўтган мавсумни Малайзиянинг “АТМ” жамоасида ўтказган яна бир фарғоналик химоячи Иқбол Бобохоновлар келиб қўшилган.

Бугунги машғулотларга Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан Сардор Қаххоров хам келиб қўшилди.

Хабарда қайд этилишича, футболчиларнинг бир нечтаси билан  келишувга эришилди, йиғин давомида мураббийларда ижобиий тааъссурот қолдирган бошқа футболчилар хам жамоа таркибига киритилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!