U-23 ОЧ. Қатарни пенальтилар сериясида мағлуб этган Вьетнам финалга йўл олди

Хабарингиз бор, Хитойда 23 ёшликлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун ярим финалнинг дастлабки ўйини ўтказилди. Унда Қатар – Вьетнам билан куч синашди. Беллашувнинг асосий вақтида томонлар 2 мартадан дарвозани ишғол қилишди. Қўшимча таймларда эса ғолиб номи аниқланмади.

Шу тариқа учрашув бош ҳаками пенальтилар сериясига мурожаат қилди. Унда вьетнамликлар 3:4 ҳисобида зафар қучишди ва мусобақа финалига йўл олишди.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!