U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Қатарга мағлуб бўлди

Хабарингиз бор, бугун Хитойда U-23 терма жамоалар иштирокида Осиё чемпионати старт олди.

Унда “А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки беллашувда Қатар билан куч синашди. Дастлабки бўлимда тенг курашлар кечди. Томонлар навбати билан унчалик ҳам ҳавфли бўлмаган вазиятлар содир этишди. Аммо томонлар илк таймда дарвозага йўл топа олишмади.

Иккинчи 45 дақиқалик қатарликлар учун омадли келди. 55-дақиқада ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни Алмоез Али самарали якунлади. Гол захирадан майдонга туширилган Дониёр Нарзуллаевнинг қанотидан уюштирилди.

Кейинги дақиқаларда Қатар устунликни ўз қўлига олди. Вакилларимиз ҳам кам сонли ҳужумлари билан кўзга ташланиб туришди. Бир ҳолатда чап қанотдан Забиҳилло Ўринбоевга етказиб берилган тўп рақиб дарвозасига киришига бир баҳия қолди.

Қолган вақт мобайнида Равшан Ҳайдаров шогирдлари ҳар қанча ҳаракат қилишмасин мағлубиятдан қутилиб қола билишмади.     

Қатар – Ўзбекистон 1:0

Гол: Алмоез Али 55

Қатар U-23: Муҳаммад Ал Бакари, Тариқ Салмон, Тамим Ал Муҳаза, Абдуллоҳ Ал Аҳрак, Аҳмад Моеин, Акрам Афиф, Султон Ал Браке, Бассам Ал Рави, Ҳишам Али (Ал Шаммари 85), Алмоез Али, Салим Ал Хажри.

Ўзбекистон U-23: Дилшод Ҳамроев, Исломжон Қобилов, Рустамжон Ашурматов, Ҳожиакбар Алижонов, Акрамжон Комилов (Дониёр Нарзуллаев 55), Азизжон Ғаниев (Андрей Сидоров 84), Одилбек Ҳамробеков, Жасур Яхшибоев, Достонбек Ҳамдамов (Бобир Абдухолиқов 76), Жавоҳир Сиддиқов, Забиҳилло Ўринбоев.

Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 29, Абдуллоҳ Ал Аҳрак 45, Муҳаммад Ал Бакари 72, Бассам Ал Рави 78  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!