УЕФА ёшлар лигаси. Бугун финал доирасида "Олимпиакос" - "Милан" учрашуви бўлиб ўтади!

Бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб "Милан" мухлислари яна бир муҳим воқелик гувоҳи бўлиши мумкин. 

Гап шундаки, айни шу вақтда УЕФА Ёшлар Лигаси мусобақасининг финали старт олади! Унда Грециянинг "Олимпиакос" U-19 жамоаси "Милан" U-19 га қарши саф тортади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум финалида Нидерландиянинг АЗ клуби Хорватиянинг "Хайдук" жамоасини 5:0 ҳисобида енгган ва ғолибликни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!