"UFC Fight Night 235" турнирида қайд этилган барча натижалар билан танишинг!

  • 4 февраль, 11:03
  • 0
  • MMA

"UFC Fight Night 235" турнир натижалари билан танишинг 3 февраль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган "UFC Fight Night 235" турнири натижаларини тақдим этамиз.

Прелим кард:

Оғир вазн:

Джамал Погс Томас Петерсенни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (29-28, 29-28, 30-27);

Енгил вазн:

Маркель Медерос ҳакамларнинг очколарга кўра Лэндон Киньонесни мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28);

Аёллар супер енгил вазни:

Луана Каролина Юлия Столяренкони техник нокаут билан мағлуб этди, 3-раунд;

Ярим енгил вазн тоифаси:

Чон Ён Ли ҳакамларнинг якдил қарори билан Блейк Билдер устидан ғалаба қозонди(30-27, 30-27, 30-27);

Ярим ўрта вазн:

Темба Горимбо Пит Родригесни техник нокаут билан мағлуб этди, 1 раунд;

Супер енгил вазн:

Чарльз Жонсон очколарга кўра Азат Максумни мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28);

Аёлларнинг минимал вазни:

Молли Маккэнн 1 раундда Диана Белбитани мағлуб этди.

Асосий кард:

Ярим ўрта вазн:

Чарли Радтке Гилберт Урбинани техник нокаут билан мағлуб этди, 1 раунд;

Ўрта вазн: Алиасхаб Хизриев ва Махмуд Муродов ўртасидаги жанг бекор қилинди (Хизриэв Муродовнинг кўзини жароҳатлади), 1 раунд;

Аёллар супер енгил вазни:

Наталья Силва ҳакамларнин қарори билан Вивиан Араужони мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28);

Ярим ўрта вазн:

Рэнди Браун Муслим Салиховни нокаут билан мағлуб этди, 1-раунд;

Енгил вазн:

Ренато Мойкано Дрю Добер устидан ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қилди(29-28, 29-28, 29-28);

Ўрта вазн:

Нассурдин Имавов ҳакамларнинг қарори билан Роман Долидзени мағлуб этди (49–44, 47–47, 48–46).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!