898 0

Мадриднинг “Реал” клуби ПСЖ ҳужумчиси Неймарни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик футболчи “қироллик клуби”нинг трансфер режаларининг асосий қисмидан жой олган. Айтиш лозимки, ушбу трансфер “Реал”га 400 млн еврога тушиши мумкин.

Париж клуби президенти Носир Ал-Хелайфи Неймарни қўйиб юбориш ниятида эмас. Бироқ, мадридликларда қатарлик бизнесменни қизиқтириши мумкин бўлган футболчилар бор. Криштиану Роналду шулар жумласидандир.

“Реал”дагилар Неймарнинг трансферини сотиб олиш жудаям мушкул эканлигини ҳис қилишмоқда. Аммо, шундай бўлсада улар ушбу футболчини 2019 йил ёзига қадар ўз сафларига кўшиб олишни режалаштирмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98