Улар ўртасидаги жангга катта тайёргарлик кўрилмоқда

  • 2 февраля, 12:22
  • 0
  • MMA

 Ярим ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов ва ушбу вазнда чемпионлик унвони учун бир неча бор собиқ давогар Колби Ковингтон ўртасидаги жангга катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Бу ҳақида баъзи манбалар хабар беряпти. Шунингдек, ушбу қарама-қаршилик шу йилнинг июнь ойида Сиэтлдаги UFC турнирида бўлиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Раҳмонов ҳали мағлубият аламини тотмаган ва кетма-кет 18 та жангдан иборат ғалабали сериясини давом эттиряпти. Ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган сўнгги жангида Раҳмонов Стивен Томпсонга қарши баҳсда ғалаба қозонган эди. Ковингтонга келсак, у ўзининг сўнгги жангида Леон Эдвардсга ютқазиб, ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпионлигини яна қўлдан бой берди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию