Улуғбек Бақоев: "Айрим ўйинчиларимизнинг даражаси лига даражасига мос эмас"

Cоcа-Cоlа Суперлига 11-турида ўз майдонида «Сўғдиёна» клубига мағлуб бўлган «Бухоро» клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев, такриб даражаси, ёзги трансферлар вақтидаги режалар, Тошпўлатовнинг ҳолати ва мухлисларга нима дейиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Ўйинни яхши бошладик ва вазиятлар яратдик. Аммо тушунарсиз ҳолатларда ўйинимиз унча қовушмади. Захирадан туширган ўйинчилар ишончни оқлашмади. Тўғрисини айтсам, алмаштиришларда хато қилдим. Бугун таркибдаги айрим ўйинчиларнинг даражаси лига даражасига мос эмас. Аммо ҳозир таркиб шундай. Ўйинчиларга бугунги ўйин ва меҳнат қилганликлари учун раҳмат. Ишлашда ва изланишда давом этамиз.

Бугунги таркибимиз бизнинг имкониятларимизни чегаралайди. Боримиз шу. Даражамиздан келиб чиқиб тактика танлаймиз. Ҳозир фақат натижа учун ўйнаяпмиз. Натижа бўлса бошқа нарсалар ҳам келади. Мухлисларга ҳам натижа керак. Мавсум олдидан шу таркиб йиғилган. Мен ҳозирча боридан фойдалана оламан.

Албатта, мавсум оралиғида таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Айрим ўйинчилар айтганимдек даражамизга мос эмас. Бу билан клуб раҳбарияти, масъуллар ишлашяпти.

Бугун машғулотларда ким яхшироқ ҳаракатланса, майдонга шу тушяпти. Тошпўлатов ҳозир бироз тайёр эмас. Ҳозирча майдонга ким яхшироқ бўлса шу тушяпти.

Ҳозирги вазиятдан чиқиб кетишимизга ишонаман. Мухлисларга бироз кутишлари ва сабр қилишлари кераклигини айтган бўлардим", - деди Бақоев.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию