Умид Аҳмаджонов: Қўқонда ўзбек футболининг 105 йиллигини байрам қилмоқчимиз

 

Фарғона вилояти футбол федерацияси фаолияти билан танишиш мақсадида Фарғонага ташриф буюрган ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ куннинг Қўқон шаҳрига ҳам борди.

ЎФФ президенти Қўқондаги “Марказий” стадионда бўлиб, бу ерда давом этаётган реконструкция ишлари билан яқиндан танишди. Жамоа раҳбарлари билан бўлган суҳбатда Умид Аҳмаджонов стадионларда футболчилар, матбуот ходимлари, юқори мартабали меҳмонлар ва мухлисларга яратиладиган шароитларни максимал даражада юқори сифатга олиб келиш барча учун энг биринчи вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлади.

“Қўқон ўзбек футболининг ватани, биз бу шахарда футболимизнинг кўплаб юбилейларини нишонлаймиз. Бу йил “Марказий” стадион кўриниши гўзал бўлиши лозим, чунки биз бу ерда ўзбек футболининг 105 йиллигини байрам қилмоқчимиз. Бунинг учун федерация ҳам қараб турмайди. Биз сизларга қўлимиздан келган барча ёрдамни берамиз” - деди Умид Ахмаджонов.

ЎФФ президенти “Марказий” стадионнинг реконструкция режаси билан танишгач, ўзининг қимматли тавсия ва маслахатларини берди.

Умид Аҳмаджонов бир гуруҳ футбол мухлислари билан ҳам учрашди. "Қўқон-1912"нинг содиқ мухлислари ЎФФ президентига мухлислар клубининг футболкасини эсдалик сифатида топширишди.

“Қўқонда футболни жуда хам яхши кўришларини биламиз. Қўқонлик мухлислар бу борада республикамизда барчага ўрнак бўлмоқдалар. Сизлар жамоанигизни янада чиройли тарзда қўллаб турсаларинг , футболчилар ҳам албатта сизларни хурсанд қилишади. Биз эса мухлислар учун барча қулайликларни яратишга ҳаракат қиламиз” - деди ЎФФ президенти.

Ўз навбатида мухлислар ҳам ЎФФ президентига футболимиздаги ислоҳотлар, мухлисларга яратилаётган қулайликлар ва уларни ўйлаб ўйин вақтларини кечки соат 18:00д ан кейин бошлаш ҳақида чиқарилган қарордан миннатдор эканликларини баён этдилар.

ЎФФ прездентига ҳамроҳ бўлган ПФЛ раҳбари Омон Ғофуров ва ишчи гуруҳ Учкўприк туманидаги стадион билан хам танишдилар. Бу стадионда “Қўқон-1912”нинг аёллар жамоаси тўп сурадиган бўлди. Мутахассислар стадионда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни белгилаб бердилар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!