Умид Аҳмаджонов "Реал Мадрид" Академияси президенти Хулио Ронко билан учрашди

 

Аввал маълум қилинганидек, айни пайтда Испанияда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун "Реал Мадрид" клуби президенти Хулио Ронко билан учрашди.

Учрашув давомида эришилган келишувга асосан "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда "Реал Мадрид" клубининг футбол мактаби очиладиган бўлди.

Ундан ташқари "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Улар футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!