“Uzbek Tigers” навбатдаги жангларни қачон ва қаерда ўтказади?

Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум гуруҳ босқичида “Uzbek Tigers” жамоаси Америка минтақаси жамоалари “Cuba Domadores”, “Colombia Heroicos” ва “Caciques Venesuela” жамоалари билан куч синашмоқда.

Ҳозирда “Uzbek Tigers” 3 та жанг ўтказиб, сафарда “Cuba Domadores” (5:0) имкониятни бой берган бўлса, ўз майдонида реванш олди (4:1) ва “Colombia Heroicos” жамоасини ҳам худди шу ҳисобда мағлубиятга учратди.

Энди жамоа гуруҳдаги 4-тур учрашувини сафарда Колубия жамоасига қарши ўтказади. Жанглар 23 март куни мамлакатнинг йирик шаҳарларидан бири Соледадда бўлиб ўтади. Мазкур жангларда жамоаларнинг C1 гуруҳи боксчилари ўзаро куч синашади.

Шунингдек, “Uzbek Tigers” гуруҳнинг 5- ва 6-турларини Венесуеланинг “Caciques Venesuela” жамоасига қарши ўтказади. Қувонарлиси, ҳар икки учрашув ҳам Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Унда 10 вазн тоифасида C1 ҳамда C2 гуруҳи боксчилари рингга чиқади. Бу жанг 6 апрел кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кўпчилик вилоятлик мухлисларнинг бу турнирга бўлган қизиқишларини инобатга олган ташкилотчилар кейинги жангни Термиз шаҳрида ўтказишга қарор қилишган эди.

C1 гуруҳи - 49, 56, 64, 75 ва -91кг.
С2 гуруҳи - 52, 60, 69, 81 ва +91кг.

“А” гуруҳи

Жамоалар

Очко

Жанг

Ғалаба

Мағлубият

Дуранг

1. CUBA DOMADORES

6

3

2

1

0

2. UZBEK TIGERS

6

3

2

1

0

3. COLOMBIA HEROICOS

4

4

1

3

0

4. CACIQUES VENEZUELA

4

2

1

1

0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!