“Uzbek tigers”нинг дастлабки уй учрашувлари Термиз шаҳрида ўтказилади

  • 24 январь, 2018, 17:30
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, бокс бўйича “Uzbek tigers” жамоаси WSB сериясига кирувчи мусобақага қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Мутасаддилар юртимизда бокс мухлисларининг кўплигини инобатга олган уй учрашувларини Республикамизнинг турли вилоятларида ўтказишни мақсад қилган. Шу муносабат билан 27 февраль куни Куба ва 1 март Колумбия терма жамоаларига қарши кечадиган уй учрашувлари Термиз шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Uzbek tigers” гуруҳ босқичидаги илк жангини 9-10 февраль кунлари кубалик боксчиларга қарши сафарда ўтказади. Ушбу баҳсда қуйидаги боксчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

-52кг: Худойназар Файзов;

-60кг: Шунқор Абдурасулов;

-69кг: Маҳмуд Ғоипов;

-81кг: Мадияр Сайдрахимов;

+91кг: Баҳодир Жалолов;

Спортчиларнинг жисмоний ҳолатига қараб мураббийлар рўйхатни ўзгартирлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!