"Валенсия" "Эвертон" ҳужумчисини ижарага олади

Англиянинг "Эвертон" клуби ҳужумчиси Сандро Рамирес фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Super Deporte нашри тарқатган хабарга қараганда 22 ёшли футболчи “Валенсия”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Айтиш лозимки, “ирисчилар” яқин вақтлар ичида “Бешиктош” форварди Женк Тосунни ўз сафига қўшиб олишади. Шундан сўнг Рамирес “кўршапалак”лар сафига йўл олиши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда “Валенсия” Рамиресни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!