565 0

Баскетбол бўйича Европа лигаси чемпионатида 14-тур баҳслари ўтказилмоқда.

Унда Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси Германияда “Бамберг” клубига қарши ўтган ўйинда 81:66 ҳисобида зафар қучди. Литванинг “Жальгирис” жамоаси Испанияда “Валенсия” меҳмони бўлди. Ушбу ўйинда “Жальгирис” рақибларини 71:63 ҳисобида мағлубитга учратди.

Сербияда ўтказилган “Црвена Звезда” ва “Панатинаикос” (Греция) баҳсида 63:69 ҳисоби қайд этилган бўлса, Исроилнинг “Маккаби FOX” клуби ўз майдонида “Фенербахче” (Туркия)ни 82:73 ҳисобида таслим қилди.

Чемпионатда бугун “БК Химки” (Россия) –  “ЦСКА” (Россия),  “Анадолу Эфес” (Туркия) – “Олимпиакос” (Греция), “Баскония” (Испания) – “Барселона” (Испания), “Уникаха” (Испания) – “ЕА7 Милан” (Италия) жамоалари ўзаро рақобатлашади.

 Sports.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98