Валентин Коваленко ОЧ U-23дан ўрин олган Ироқ - Малайзия учрашувини бошқаради

Хабарингиз бор, бугун Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилди. Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам таклиф этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. 

Ҳамюртимиз ФИФА рефериси Валентин Коваленко эртага 10 январь куни бўлиб ўтадиган "С" гуруҳидан ўрин олган Ироқ - Малайзия учрашувини бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Равшан Эрматов мазкур учрашувда дарвоза ортидаги ҳакам сифатида иш олиб боради.

Осиё чемпионатига ҳакамлар назоратчиси сифатида таклиф этилган Фарҳод Абдуллаев эса очилиш учрашувидан ўрин олган Хитой - Уммон учрашувида инспектор сифатида ишлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!