Вальверде: Уларни "Сити" каби ҳурмат қиламиз

Федерико Вальверде Чемпионлар лигаси доирасидаги "Бавария" билан ўйин ҳақида фикр билдирди. 

Бугун жамоалар ярим финалнинг илк баҳсида Мюнхенда куч синашади. 

"Ушбу мусобақада осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Барча жамоалар ҳурматга лойиқ. Айниқса, "Бавария". Улар худди "Реал" каби доим охиригача курашади. Биз уларни "Манчестер Сити" каби ҳурмат қиламиз. 

Биз ЕЧЛ бош совринини қўлга киритишни истаймиз ва ўзимиздаги бор ресурс билан ҳаракат қилишимиз керак. Бутун жамоа ўзига ишониши керак. Финал учун курашамиз",
- деди уругвайлик хавбек. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!