Ван Перси "Фенербахче" билан хайрлашмоқчи

219

Ван Перси

“Фенербахче” ҳужумчиси Робин ван Перси клуб билан ўртадаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш бўйича музокаралар ўрказмоқда, дея хабар беради AD нашри.

Манбада ёзилишича, 34 ёшли ўйинчи ўтган йилнинг сентябр ойида тиззасидан жароҳат олган. Шу сабаб шартнома муддати тугашига ярим йил қолганда у турк клубини тарк этишни режалаштирмоқда.

Ҳозирча Ван Персининг янги клуби “Фейеноорд” бўлиши кутилмоқда.  У бу жамоа шарафини 2001-2004 йилларда ҳам ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, голландиялик ҳужумчи “Фенербахче” сафида 2015 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Бу жамоа сафида 87 ўйинда 36 голга муаллифлик қилган.