Венгер АПЛда ўйин ўтказиш борасида Фергюсонга етиб олди

“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер учун кеча бўлиб ўтган “Кристал Пэлас”га (2:3) қарши баҳс  Англия премьер-лигасидаги 810-учрашув бўлди.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра 68 ёшли франциялик мутаҳассис бу кўрсатгич борасида “Манчестер Юнайтед” клубининг афсонавий мураббийи сэр Алекс Фергюсонга тенглашиб олди.

Маълумот учун, Арсен Венгер “Арсенал”ни 1996 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!