561 0

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Англия Премьер-Лигаси 21-туридан ўрин олган “Вест Бромвич”га қарши баҳсда жамоасини майдонга бошлаб тушди.

Бу унинг АПЛда мураббий сифатида ўтказган 811-ўйини бўлди. Шу тариқа, 68 ёшли мутахассис бу борада 810 та ўйинга эга бўлган афсонавий се Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади.

Маълумот учун, франциялик мутахассис “тўпчилар”ни 1996 йилдан буён бошқариб келади.

Фергюсон эса 1986-2013 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед”га устозлик қилган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98