Венгерга жазо тайинланди

Англия Футбол Ассоцияцияси Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгерни 3 та ўйинга дисквалификация қилди.

Франциялик мутахассис Англия Премьер-Лигаси 21-туридан ўрин олган “Вест Бромвич”га қарши баҳсдан сўнг ҳакамларни танқид  қилган эди.

The Telegraph хабарига кўра, 72 ёшли Венгер “Ноттингем Форест”, “Челси” ва “Борнмут”га қарши баҳсда майдон четида шогирдларига кўрсатма бера олмайди. Бироқ стадионга кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундан ташқари у 40 минг фунт миқдорида жаримага тортилди. Бундан ташқари, Венгер “Челси”га қарши баҳсдан сўнг яна бир бор ҳакамни танқид қилгани учун жазоланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!