Вератти: ПСЖ Дани Алвес туфайли жабр кўрди

 

ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Вератти “Лион”га қарши (1:2) кечган Франция чемпионати 22-тур учрашувидан кейин ўз фикрларини билдирди.

“Бир киши кам бўлиб ўйнаш доимо қийин, аммо биз яхши ўйнадик. “Лион” таркибида бир қатор кучли футболчилар бор, Депай ҳам ўз даражасини кўрсата олди. Ўйин якунида гол ўтказиб, мағлубиятга учрадик.

Ҳар бир учрашув – алоҳида бир тест саналади. “Лион” – кучли рақиб. Биз вазиятлар яратдик, аммо Алвеснинг четлатилиши туфайли жабр кўрдик. Ишлашда давом этамиз ва мазкур натижадан хавотирга тушмаймиз”, – деди Вератти.

Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес учрашувнинг 57-дақиқасида қизил карточка олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!