"Вест Хэм" Чичаритодан воз кечмоқчи

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ҳужумчиси Хавьер Эрнандес қишки трансфер бозори вақтида жамоани тарк этиши мумкин.

Лондон клуби 29 ёшли футболчи учун билдириладиган таклифларни кўриб чиқишга қарши эмас.

“Болғачилар” ёзда уни “Байер”дан 16 млн фунт эвазига сотиб олган эди. Бироқ мексикалик футболчи ишончни оқлолмаяпти.

Маълумот учун, Чичарито бу мавсум АПЛда 21 баҳс ўтказди ва 4 та гол киритди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!