Виктор Эстрелья бир турнирни қаторасига уч маротаба ютиб олган ягона теннисчи

Аввал хабар берганимиздек, доминиканлик теннисчи Виктор Эстрелья “АТР  Ecuador Open – 2018” турнирининг илк даврасида зафар қучган эди.

Шуни таъкидлаш керакки, “АТР  Ecuador Open” турнири 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, Виктор мазкур мусобақанинг ҳозирги кунга қадар ўтказилган барчасида бош совринни қўлга киритган. У уч турнирда 16 маротаба кортга чиқиб, барча учрашувда ғолиб бўлган.

Бу йилги мусобақанинг илк даврасида Виктор ва бразилиялик Томаз Беллуччи тўртинчи бор ўзаро тўқнаш келди.

Мазкур учрашувдан сўнг Эстрелья ўйин ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

 “Менга қандай қаршилик бўлишини билар эдим. Худога шукр, ўйиннинг иккинчи сетида менга ғалаба қозонишим учун имконият берди. Ҳал қилувчи сетда эса мен ўз ўйинимни топиб олдим.

Китога яна бир бор келганимдан хурсандман. Бу ерда мен ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Умид қиламанки, турнир сўнггига қадар бу ерда қоламан”, дейди Виктор.

Tennis

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!