Виктор Троицки: Мен Денис Истомин билан ўйнайман

Болгариянинг София шаҳри мезбонлик қилаётган “Diema Xtra Sofia Open – 2018” турнирида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин биринчи даврада ғалаба қозонгани ва иккинчи бочқичдаги рақибини кутаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Дениснинг иккинчи даврадаги рақиби аниқланди. Мусобақанинг илк босқичида сербиялик Виктор Троицки латвиялик Эрнест Гулбис устидан 6:3, 6:7, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган баҳсда Денис Истомин ва м ўзаро рақобатлашадиган бўлди.

Tennis

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!