Виллиан: “Челси”да узоқ йиллар қолмоқчиман

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Виллиан узоқ йиллар давомида амалдаги клуби сафида қолишни ва янги шартнома тузишни истамоқда.

“Асосий мақсадим “Челси”да қолиш. Агар клубдагилар бошқа фикрда бўлса, ўзим учун янги жамоа излашим керак. Лекин Лондонда узоқ йиллар қолмоқчиман, янги шартнома имзоламоқчиман. 5 йилдан буён шу ерда тўп сураман ва бир қатор мукофотларга эга чиққанман. Мухлислар меҳрини доимо ҳис қиламан”, – деди Виллиан.

Маълумот учун, бразилиялик футболчининг “Челси” билан амалдаги келишуви 2020 йилнинг ёзига ўз якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!