Хаби Алонсо: Агар мураббий бўлсам, "Реал Сосьедад"ни бошқарган бўлардим...

Испаниялик машҳур футболчи Хаби Алонсо вақти келиб “Реал Сосьедад”ни бошқариш орзусида эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Агар бир кун келиб мураббий бўлсам, албатта “Реал Сосьедад”ни бошқарган бўлардим. Агар шундан бўлса, ҳудди футболчилик фаолиятимда бўлгани сингари мураббийликда ҳам ушбу жамоа учун боримни берардим. Бироқ, ҳозирча мураббий бўлиш ҳақида ўйламаяпман”, - дейди собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 1999-2004 йилларда айнан “Реал Сосьедад” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!