Хаби Алонсо учун АПЛнинг яна бир клуби курашга қўшилди

Кейинги ёздан бошлаб Европанинг топ клубларидан бирида иш бошлаши кутилаётган Хаби Алонсони "Ливерпуль" диққат билан кузатиб бормоқда. Аммо "қизиллар"дан мутахассисни илиб кетиш Лондоннинг "Челси" жамоаси ҳам ҳаракат қилади. 

"Sports Zone" нашри хабар беришича, "аристократлар" Маурисио Почеттино ишдан олса, унинг ўрнига Хаби Алонсони олиб келиши мумкин. 

"Челси" мавсумни ёмон кайфиятда ўтказмоқда. Жамоа 23-турдан кейин 31 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда кетяпти. Агарда натижалар яхшиланмаса, аргентиналик мураббий ўз лавозимидан озод қилиниши мумкин. 

Aurier 'very sad' for Pochettino amid PSG struggles | Goal.com

Алонсо эса "Байер" билан ажойиб ишларни амалга оширмоқда. Клуб Бундеслигада ушбу мавсум мағлубият нималигини билмай келяпти ва жадвалда 52 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
05/02/2024 09:59
Алонсо учта жамоани бошқаришга эътибор қилган, реал, бавария, ливерпул