Хажиме Мориясу: Ўзбекистон бизга майдонда ҳеч қандай вақт ва бўшлиқ қолдирмади

1733

Хажиме Мориясу: Ўзбекистон бизга майдонда ҳеч қандай вақт ва бўшлиқ қолдирмади

Хитойда ўтказилаётган U-23 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионати плей-офф босқичида Ўзбекистон чемпионатнинг амалдаги ғолиби Япония дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, йирик ғалабани қўлга киритди.

Беллашувдан сўнг ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Хажиме Мориясу қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Ўзбекистон жисмоний жиҳатдан кучли эди. Улар бизга майдонда ҳеч қандай вақт ва бўшлиқ қолдиришмади. Ўзбекистонга қарши ўйиндаги натижанинг ўз бизнинг салоҳиятимизни кўрсатиб турибди ва биз буни жамоанинг ривожланишига туртки беришига ишонамиз. Бугун учрашувда мағлуб бўлдик ҳамда айни пайтда нималарни ўрганишимиз борасида хулоса чиқардик, - дейди японияликлар устози.