Хамес: "Реал" ПСЖни ЕЧЛдан "учириб" ташлайди

Колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес “Реал” ЕЧЛ 1/8 финалида ПСЖни таслим этишига ишонмоқда.

“Ҳозир “Реал” мавсумнинг омадсиз қисмини бошдан кечирмоқда, аммо, ушбу жамоа ўз кучи билан вазиятни ўзгартира олади. Шахсан мен “Реал” ПСЖни мағлубиятга учрата олади деб ҳисоблайман.

Агар “Бавария” ЕЧЛ финалида “Реал” билан ўйнаса ажойиб бўлар эди”, - дейди Хамес.

Эслатиб ўтамиз, Колумбия терма жамоаси аъзоси ҳуқуқий жиҳатдан “қироллик клуби”га тегишли. Бироқ, “Реал” ушбу футболчини 2019 йилга қадар “Бавария”га ижарага берган.

Маълумот учун, “Реал” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳсларнинг дастлабкиси 14 февраль куни Мадридда бўлиб ўтса, жавоб учрашуви 6 март куни Парижда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!