Ханчжоу-2022: Саблячи қизларимиз финалда!

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўзининг муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева ҳамда Паола Плиегодан иборат жамоамиз финалга йўл олди. Ҳамюртларимиз шиддатли ярим финал жангида Хитой устидан 45:43 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медал учун майдонга чиқадиган бўлишди.

Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланадиган Японияга қарши финалда ҳам қизларимиздан ғалаба кутамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!