Хави Барселонага қайтади

“Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хави 2018 йилнинг ёзидан Барселонага қайтади.

Ҳозирги кунда Қатарнинг “Ас-Садд” клубида тўп сураётган Хави ёздан Барселона шаҳрида жойлашган “Вила Олимпик” клубида иш бошлайди.

“Хави кейинги икки йил ичида бизнинг спорт директоримиз бўлади. Клуб раҳбарияти бу борада у билан келишувга эришди.  Унинг Қатар  клуби билан шартномаси 2018 йилнинг 30 июн санасида ниҳоясига етади.

Шундан сўнг у Барселонага қайтади. Янги вазифада ишга киришади”, – дейилади “Олимпик” матбуот хизмати хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!