Хави: "Эл-класико"даги мағлубият "Реал"ни чемпионлик пойгасидан чиқариб юборади

“Барселона” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес Ла Лиганинг 17-турида Мадридда бўлиб ўтадиган “Реал” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра агар шу куни каталонияликлар “қироллик клуби” устидан ғалаба қозонишса деярли чемпионлик масаласи ҳал этилади.

“Барселона”нинг ғалабаси “Реал”га Ла Лига чемпионлиги учун ҳеч қандай имконият қолдирмайди. Кўряпманки, “Барселона” ҳозир ажойиб формада ва улар ушбу баҳсда 3 очко қўлга кирита олишади. “Реал”нинг эса ҳозир ишлари унчалик яхши эмас, аммо, яқиндагина қўлга киритилган жаҳон чемпионлиги уларга қўшимча куч бағишлаши мумкин”, - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс 23 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да старт олади.

Маълумот учун, каталонияликлар айни дамда мусобақа жадвалида 42 очко билан пешқадамлик қилишмоқда. Зинедин Зидан шогирдларида эса ҳозирча 31 очко мавжуд ва улар мос равишда жадвалнинг 4-поғонасидан жой олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!