Хави: "Ҳакамлар ҳақида гапирсам, мени жазолашади"

Ла Лиганинг 32-туридан ўрин олган "Реал" - "Барселона" учрашувидан кейин каталонияликлар бош мураббийи Хави ўз фикрлари билан бўлишди. 

"Бугун ғалабага лойиқ эдик. Бутун дунё кўриб бўлди нима бўлганини. Ҳакамлар ҳақида гапириш ниятим ҳам йўқ. Агар ҳозир нимадир, десам, мени жазолашади", - деди испаниялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, "Барса" айни пайт турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Мадридликлар билан фарқ 11 очкога етди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!