Хави: "Қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар қарорим ўзгармайди"

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес чемпионлар лигасидаги ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан сўнг клубдаги келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мавсум охирида клубни тарк этиш қарорим ўзгармайди. Ушбу қарорим жамоа учун, футболчилар, матбуот ва ҳатто, клуб атрофидагилар учун ҳам фойдали бўлишига ишонаман. 

Қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар "Барса" билан хайрлашаман!", - деди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!