Хави: Хатолар туфайли ўзимизни қийин ҳолатга солдик

Хави "Барселона"нинг "Валенсия" билан (4:2) ўйинидан қониқиш ҳосил қилди. 

"Мен бугунги ўйиндан мамнунман ва қониқиш ҳосил қилдим. Сабаби, хатолар туфайли биз ўзимизни қийин ҳолатга солдик. Индивидуал хатолар бўлди, аммо яхши ташкил этилган ўйин ва яхши ҳужум тузилишини намойиш этдик. Биз хотиржамроқ ўйнашимиз керак. 

Фермин жуда яхши ўйнади. У бўш зоналардан унумли фойдаланди ва кўп югурди. Биз имкониятлар яратдик. Бироқ бу кам. Умуман олганда, учрашув муваффақиятли бўлди"
, - деди "Барселона" устози. 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию