Хивада халқаро этноспорт доирасида белбоғли кураш бўйича халқаро турнир ўтказилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7-11 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" тарихий мажмуасида илк бор Халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтди. Мазкур халқаро этноспорт фестивали доирасида миллий спорт туримиз саналган белбоғли кураш бўйича эркаклар ўртасида бешта вазн тоифасида халқаро турнир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан ўтказилган мазкур нуфузли халқаро турнирда Ҳиндистон, Мўғулистон, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 10 дан ортиқ давлатларнинг номдор полвонлари ғолиблик иштирок этишди. Юқори савияда ташкил этилган турнирда қуйдаги спрртчилар кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишди.
75 кг. 1.Нусрат Юлдошев (Ўзбекистон), 2. Казбек улу Ирлан (Қирғизистон), 3. Агаюсуп Гараев (Туркманистон), 3. Ферузжон Зиёев (Тожикистон).
82 кг. 1. Оғабек Аматбаев (Ўзбекистон), 2. Рўзимурат Медов (Туркманистон), 3. Тарлан Агаев (Озарбайжон), 3. Елдияр Сексенбаев (Қирғизистон).
90 кг. 1. Аннагурбан Аллабердиев (Туркманистон), 2. Бекзод Абдураҳмонов (Ўзбекистон), 3. Алиаксандр Крулик (Беларусь), 3. Нетбахтжон Зиёев (Тожикистон).
100 кг. 1. Нобатгелди Назаров (Туркманистон), 2. Булат Мусин (Россия), 3. Топчубек Алимжан улу (Қирғизистон), 3. Темур Сейдузов (АҚШ).
+100 кг. 1. Нурсултон Кузагелди улу (Қозоғистон), 2. Раниз Гилязетдинов (Россия), 3. Тошпўлат Асадов (Ўзбекистон), 3. Муҳаммад Мамедзода (Озарбайжон).
Турнир якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Кучли учликдан жой олган полвонлар жаҳон белбоғли кураш конфедрацияси томонидан диплом ва медаллар мукофотланишди. Тақдирлаш маросимида жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев иштирок этди.
Шунингдек, турнир доирасида Хива шаҳридаги "Фаровон" номли меҳмонхонанинг мажлислар залида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев раислигида навбатдаги конгресс ҳам ташкил этилди. Конгрессда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. Конгрессда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев Озарбайжон, Литва, Туркманистон, Тожикистон,Қозоғистон, Қирғизистон, Италия, Испания, Россия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон, АҚШ, Швеция, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Грузия, Исроил, Монголия, Эстония ҳамда Латвия белбоғли кураш федерацияси раҳбарларига аъзолик сертификатлари топширилди.

Конгресс сўнггида Америка Қўшма Штатлари белбоғли кураш федерацияси вакили, Тошкент-Сиэтл ҳамдўстлик шаҳарлари ассоциацияси раиси Лола Захарова билан АҚШда белбоғли курашни оммалаштириш борасида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Осиё белбоғли конфедрацияси раиси Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


вамв

арқа

не

неа

егл

нев_1

шкў

курвке_1

кпя

врчв

ерқян

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!