Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига тайёргарлик авжида

Фарғона водийсида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига тайёргарлик кетмоқда.

Ушбу кунларда, Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида, 3-центябр куни энг кутилган спорт тадбирларининг бири – мамлакатнинг давлат мустақиллиги 32 йиллигига бағишланган Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасини ўтказишга тайёргарлик кетмоқда. Ҳар битта ҳудудда ва Қорақалпоғистон Республикасида, оммавий югуриш мусобақасининг барча босқичларини мувофиқ даражада ўтказилишини назорат қилиш мақсадида, масъулиятли вазирликлар, идоралар ва вилоят ҳокимлари иштирокида оператив штаб ташкил этилган.

Жорий йилнинг 25 август куни Фарғона шаҳридаги «Само» спорт мажмуасида Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари вакиллари, Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Миллий олимпия қўмитаси ва Енгил атлетика федерацияси ҳамда ҳудудий оммавий ахборот воситалари иштирокида пресс-анжуман бўлиб ўтди.

Пресс-анжуман давомида оммавий югуриш мусобақасининг ишлаб чиқилган маршрутлари намойиш этилди. Фарғоналик югурувчилар учун доимий старт олиш нуқтаси ҳисобланган «Само» спорт мажмуасининг ҳудуди анжуманни ўтказиш учун танлангани тасодиф эмас. Андижонда старт ва финиш нуқтаси Ўзбекистон шоҳ кўчасида бўлса, Наманган шаҳрида оммавий югуриш мусобақаси Амир Темур ва Наманган кўчалари чорраҳасидан бошланиб, Истиқлол кўчасида якунланади, Фарғонада эса югурувчилар Ал-Фарғоний кўчасидан Юксалиш кўчасигача бўлган йўналишда старт олади.

Учрашув давомида шунингдек, ҳудудларнинг вакиллари томонидан тайёрланган тақдимот роликлари намойиш этилди. Пресс-анжумани иштирокчилари Фарғона, Андижон ва Наманганда ўтказилган аввалги Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаларининг энг яхши лавҳаларини кўриш имконига эга бўлдилар.

Шу билан бирга, улар Dri-FIT технологияси бўйича мамлакатимизнинг Мустақиллик байрамини нишонлаш муносабати билан ишлаб чиқилган иштирокчилар формаларининг янги образлари билан танишишга муваффақ бўлдилар.

Фарғона, Андижон ва Наманганда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кунига бағишланган Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасида 10 мингдан ортиқ иштирокчи кутилмоқда.

Оммавий спорт тадбирлари ўтказиб келинаётган уч йил давомида Фарғона водийсидан 300 мингдан зиёд ҳаваскор югурувчилар Янги Нафас ҳаракати сафига қўшилди. Пресс-анжуман доирасида ҳудудий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари шаҳарларда аҳоли ўртасида фаол турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган бундай форматдаги тадбирлар узоқ вақтдан бери етишмай турганлигини таъкидладилар. Вилоятларнинг ҳудудий жиҳатдан яқинлиги, бир томондан, Янги Нафас оммавий югурсиҳ мусобақаси доирасида ижодий дастур ташкил этиш бўйича фикр алмашиш, иккинчи томондан эса, оммавий югурсиҳ мусобақаларида янада кўпроқ иштирокчиларни жалб этган ҳолда, ҳудудлар ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш имкониятини берди.

Ташкилотчилар таъкидлаганидек, Янги Нафас оммавий югурсиҳ мусобақалари талабалар ҳаракати томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда ва келгусида коллеж, лицей ва олий ўқув юртлари ўртасида энг фаол таълим муассасаси номинациясини жорий этиш режалаштирилган.

«Эътиборлиси шуки, талабаларимиз учун янги ўқув йили яхши спорт байрами билан бошланади, – деб таъкидлади Фарғона вилояти таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиъги, - Ўз тажрибамга таянган ҳолда шуни айтаманки, ўқувчиларнинг баркамол ривожланиши негизида яхши жисмоний фаоллик, спорт билан шуғулланиш ва жамоани шакллантириш ётади. Шу боис мамлакатимиздаги ҳар бир таълим муассасасида спорт майдончалари, стадионлар, футбол майдонлари мавжуд. Янги Нафас каби оммавий спорт тадбирлари эса бу йўналишга қизиқиш уйғотишда ёрдам беради».

Пресс-анжумани якунида аҳоли ўртасида оммавий спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда Янги Нафас оммавий югурсиҳ мусобақалари кетма-кет 3 йил давомида мутлақо бепул ўтказилаётгани таъкидланди. Бу аҳолининг барча қатламларини, пенционерлардан тортиб уй бекалари ва тадбиркорларгача мусобақада иштирок этишга жалб қилиш имконини беради.

3 сентябр куни, эрталабки соат 6:30 да «Бир мамлакатда, бир вақтда, бир масофада, бир мақсадда – бирга югурамиз!» шиори остида, юртимизнинг барча ҳудудларида Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига старт берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Н Н
28/09/2023 23:48
https://r.honeygain.me/BUXG911C26