Ясмина Каримжонова Намандаги мусобақани ғалаба билан бошлади

Наманганда Халқаро теннис федерацияси ва мамлакатимиз теннис федерацияси ҳамкорлигида ўсмирлар ва қизлар ўртасида турнир ўтказилмоқда.

Қизлар ўртасидаги мусобақанинг биринчи даврасида ҳамюртимиз Ясмина Каримжонова россиялик Софя Островскаяни ҳар иккала сетда бир хил 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Ясмина иккинчи даврада беларуслик Алиона Фалейга қарши кортга чиқади. Мазкур мусобақанинг биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию