Ёқутхон Холбекова жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди!

Франция пойтахти мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатидан навбатдаги хушхабар!

Бугун аёллар ўртасида Т12 классида узунликка сакраш дастурида ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова 5 метр 54 см натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 9 тага етди: 1 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!