Ёрқин кунлар келди: Балотелли Италия термасига чақирилди

 

Франциянинг “Ницца” жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли Италия термасига чақирув олди. Бу ҳақда Football Italia нашри маълум қилмоқда.

Жорий мавсумда Балотелли “Ницца” сафида жами 30 ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 1 та голли пасга муаллифлик қилди.

Италия 23 март куни Аргентина билан, 27 март куни эса Англия термаси билан ўртоқлик учрашув ўтказади. 

Маълумот учун, Марио Балотелли ЖЧ–2014 дан буён Италия терма жамоасига чақирилмаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!