Юнон-рим кураши. Вакилларимиз халқаро турнирда 6та медаль қўлга киритди

Айни кунларда юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Беларусь Республикасида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Спортчиларимиз йиғин доирасида Олимпиада чемпиони Олег Караваев хотирасига ташкил этилган халқаро мусобақада қатнашди.

Қизиқарли беллашувларга бой баҳсларда курашчиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлдилар. Терма жамоамиз Беларусдаги машғулотларни 28 ноябрга қадар давом эттиради. Халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилган курашчиларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:
-72 кг: Абдулло Алиев

Кумуш медаль:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев
-72 кг: Аброр Атабаев

Бронза медаль:
-63 кг: Исломжон Баҳромов
-72 кг: Маҳмуд Бахшуллоев
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!