"Ювентус" Игуаинга қанча товон пули тўлайди?

Италия нашрлари "Ювентус" раҳбариятининг аргентиналик форвард Гонсало Игуаинга амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қилиш учун қанча товон пули тўлашини аниқлади.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, гап 2,5 млн евро ҳақида кетмоқда. Игуаин эса, АҚШнинг “Интер Майами” клубига кўчиб ўтиши айтилмоқда.

Гонсало “Ювентус” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 149 та ўйинда майдонга тушди ва 66 та гол ҳамда 16 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию