"Ювентус" қай тарзда "Женоа"дан устун келди (видео)

Кеча оқшом Италияда мамлакат кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Туриннинг “Ювентус” клуби 1/8 финал доирасида ўз майдонида “Женоа”ни қабул қилди  ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Биринчи бўлим сўнггида Пауло Дибала учрашувда ҳисобни очишга эришди. 76-дақиқада эса заҳирадан майдонга тушган Гонсало Игуаин меҳмонлар дарвозасига иккинчи голни киритишди ва бу гол ўйиндаги сўнггиси эди.

Шу тариқа, Массимилиано Аллегри шогирдлари Италия кубогининг чорак финалига йўл олишди. Бу босқичда уларга ҳамшаҳарлари – “Торино” жамоаси рақиблик қилади.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!