"Ювентус" Уилшир борасида "Арсенал"га таклиф юборди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшир “Ювентус”нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 26 ёшли инглиз футболчининг трансфери борасида “канонирлар”га расмий таклиф юборишган.

Эслатиб ўтиш лозимки, Уилширнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шу боис ҳам у ҳозирданоқ бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ва хатто оғзаки келишиб олиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Уилшир жорий мавсум АПЛда жами 15та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!