«Андижон» ҳам бугун тиббий кўрикдан ўтди

Иккинчи даврага ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришга уринаётган “Андижон” футбол клуби аъзолари айни дамда Тошкентда бўлиб турибди. Гап шундаки, иккинчи  давра олдидан футболчилар ва мураббийлар пойтахтимиздаги Миллий олимпия қўмитаси биносида жойлашган “Спорт соғломлаштириш маркази”да малакали шифокорларнинг назоратидан ўтмоқда. Айтиш керакки, тиббий кўрик чоғида ҳеч кимда у қадар катта муммо келиб чиқмаган ва бу борада барчаси кўнгилдагидек дейиш мумкин. Жамоа аъзолари бугуннинг ўзида Андижонга қайтади ва режага мувофиқ эртадан ўз қароргоҳида йиғинни давом эттиради.


Дарвоқе, Усмон Тошев бошқарувидаги “Андижон” давралар оралиғида таркибда эътиборга молик ўзгаришларни амалга оширди. Таркибга янги футболчилар жалб этилиб, айрим футболчилар билан дўстона равишда хайрлашилди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!