«Ҳоким Кубоги-2017». Бугун 2-тур баҳсларига старт берилади

 

Бир неча йиллардан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Ҳоким Кубоги» халқаро турнирининг учинчи кунги баҳсларига бир неча дақиқалардан сўнг старт берилади. Турнирнинг асосий жамоаларидан бири ҳисобланган «Нефтчи» клубининг асосий жамоаси бугун ўз юришини бошлайди. Уларга дастлабки баҳсда Фарғонанинг яна бир клуби «Истиқлол» рўбарў келади. Хабарингиз бор, Биринчи лига дебютанти мусобақани ажойиб ғалаба билан бошлаган эди. Улар Биринчи лига етакчиларидан бири саналган “Ўз Донг Жу” клубини 3-2 ҳисобида мағлуб этган эди.

“А” ГУРУҲИ

2-тур

28 январь

14:30. Истиқлол – Нефтчи-1 (“Нефтчи” спорт мажмуаси, Қиргули)


Шунингдек «C» гуруҳидан ўрин олган икки учрашув ҳам бугунги кун тартибидан ўрин олган. Дастлаб «Нефтчи» клубининг иккинчи таркиби ўз майдонларида Ёзёвоннинг « Ёзёвон Лочинлари» клубини қабул қилади. «Нефтчи-2» клуби биринчи турда мусобақанинг қуръа натижаларига кўра дам олган бўлса, ёзёвонликлар дастлабки турда «Тошлоқ» жамоаси билан бўлган ўйинда дуранг (1-1) натижа қайд этган эди.

Куннинг иккинчи қисмида «Тошлоқ» жамоаси “Баркамол авлод” билан Фарғона Давлат университети стадионида баҳс олиб боради. Тошлоқликлар 1-турда юқорида эслатиб ўтганимиздек Биринчи лига вакили «Ёзёвон Лочинлари» клубига етарлича қаршилик кўрсатган ва Достон Турсунзоданинг голи эвазига бир очкони қўлга киритишган эди. Фарғона шаҳрининг “Баркамол Авлод жамоаси” эса Марғилоннинг “Фаровон жамоаси” устидан 4-2 ҳисобида зафар қучган эди.

“С” ГУРУҲИ

2-тур

28 январь

1.00. Нефтчи-2 – Ёзёвон лочинлари (“Нефтчи” спорт мажмуаси, Қиргули)

14.30. Тошлоқ – Баркамол авлод (Фарғона Давлат университети стадиони, собиқ Марказий ўйингоҳ)

Фаровон дам олади.


«Д» гуруҳининг 2-тур баҳсларини “Қўқон-1912-2” ва Сирдарё ёшлар терма жамоаси бошлаб беради. Турнирни йирик ҳисобдаги мағлубият билан бошлаган сирдарёликлар ушбу баҳсда уч очкони қўлга киритиш учун ҳаракат қилади. “Қўқон-1912” ёшлари эса «Цеметчи-2» клубини Тўлашевнинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига мағлуб этган эди. Шунингдек мухлислар “ФарДУ” – “Ўз Тонг Хонг Ко” ҳамда “Цементчи-2” – “Машъал -2” қарама-қаршиликларини гувоҳи бўлишлари мумкин.

“Д” гуруҳи

2-тур

28 январь

11.00. Қўқон-1912-2 – Сирдарё (“Нефтчи” ПФК қошидаги футбол мактаби стадиони)

11.00. ФарДУ – Ўз Тонг Хонг Ко (Фарғона Давлат университети стадиони, собиқ Марказий ўйингоҳ)

14.30. Цементчи-2 – Машъал -2 (“Нефтчи” ПФК қошидаги футбол мактаби стадиони)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!