«Машъал» Тожикистон чемпиони билан дуранг ўйнади

Кеча Тошкент шаҳрида йиғинни давом эттираётган Муборакнинг «Машъал» жамоаси ўзининг навбатдаги назорат баҳсида майдонга тушди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Қўшни юрт футболида етакчилик қилиб келаётган Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси «газчи»ларга қарши ўзининг жанговор таркиби билан ҳаракат қилди. Дастлаб биринчи бўлиб ҳисобни очган рақиблар ҳимоявий ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Аммо ўз таркибида бир қатор ёш ва тажрибали бўлган футболчиларни жамлаган «Машъал» якунда ҳисобни тенглаштирди.

Меҳмонлар вакили  М. Жалиловнинг 9-дақиқада киритган тўпига "Машъал"дан, Никита Павленко 60-дақиқада жавоб қайтарди ва томонлар муроса йўлини танлашди. "Машъал"дан Сардор Рахмонов икки бор пеналтини ноаниқ бажарган бўлса, ҳужумда тиним билмаган муборакликлар ҳам юзага келган вазиятларни ижобий якунлай билишмади. Шу тариқа «Машъал» иккинчи назорат баҳсида дуранг натижани қайд этди.

Назороат баҳси

"Машъал" -  “Истиқлол” 1-1

Голлар:  М. Жалилов (9), Никита Павленко (60)  

"Машъал": Жавоҳир Илёсов, Аббос Шодмонов, Рахмонов Сардор, Аваз Агалиев, Асил Бегимқулов, Мирзакамол Камолов, Владислав Павленко, Шаҳзод Шайманов, Абдуллоҳ Олимов, Ҳумоюн Муртазоев, Кенжа Тўраев.

Захира: Рахимжон Давронов, Никита Павленко, Зафар Тўраев, Игорь Тыманюк, Умиджон Матмусаев, Искандар Шойқулов, Жонибек Мирзақулов, Сирож Мелиев, Зохир Қўзибоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!